18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,8 °C

Хавфсизлик
22 Мая  2019 670

Бекободда чиқиндихонадан аёлнинг жасади топилди

20 май куни соат 14:00 ларда Бекобод шаҳар, Ўзбекистон маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшовчи фуқаро Р.М.нинг (1975 й.т., аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech