04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Халқаро ҳамкорлик
17 Мая  2020 667

Бегона юртда ёлғиз қолдирилмади

Ўтаётган ҳафтада Россиядаги 202 нафар Ўзбекистон фуқаросига молиявий ёрдам берилди.

2020 йил 14 майда Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари “Меҳр” лойиҳасини ишга туширган. Дастур доирасида карантин ва чекловлар туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Россиядаги юртдошларимизга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Бу ҳафтада Россияда бўлиб турган 202 та Ўзбекистон фуқаросига умумий қиймати 1 миллион 220 минг 960 рубль миқдоридаги молиявий ёрдам ажратилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

Улар орасида:

– Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимида таълим олаётган 190 талаба;

– COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган 8 та ватандошимиз;

– 2 нафар ногирон фуқаро;

– 1 нафар қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бор аёл;

– 1 нафар ҳомиласи 7 ойдан ошган аёл.

Ёрдам мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий банк карталарига бир марталик пул воситаларини ўтказиб бериш шаклида амалга оширилди.

Шундай қилиб, “Меҳр” акцияси ўзининг илк қадамларини қўя бошлади ва тез кунларда биз Россиядаги ватандошларимизни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича янги натижалар ҳақида хабар берамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech