26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Мамлакатимизда
2 Фев  2019 1353

Банкротлик таомиллари ва суд бошқарувчилари фаолиятида ўзгаришлар бўлади

Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:

  • қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги туфайли ижро ҳужжати қайтарилган ҳолларда солиқ органлари 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
  • банкротлик тўғрисидаги иш юридик шахснинг қарзи 60 млн сўмдан ошганда (илгари қарз 100 млндан кўп бўлиши лозим эди), якка тартибдаги тадбиркорнинг қарзи эса 4 млн сўмдан (илгари 6 млн сўмдан кўп) ошган ҳоллардагина қўзғатилади;
  • тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошмайди (илгари бу муддат бир йил бўлган);
  • банкрот бўлганларнинг мол-мулки “E-IJRO AUKSION”да электрон онлайн-аукцион орқали сотилади.

2019 йил 1 майдан:

  • суд бошқарувчиларини солиқ органлари ходимларидан тайинлаш амалиёти бекор қилинади;
  • тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
  • суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (4 млн 54 минг сўм) миқдорида ҳақ тўланади;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;
  • суд бошқарувчиларининг фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

2019 йил 1 апрелдан суд бошқарувчилари фаолияти махсус рейтинг асосида баҳоланади.

 

Изоҳ: суд бошқарувчиси – банкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech