04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,8 °C

Молия
28 Июн  2020 272

Банк соҳасида Польша билан ҳамкорлик кенгаяди

Польшанинг молия институтлари мутахассислари Ўзбекистон банк-молия тизимининг такомиллашувини юқори баҳоладилар.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев ушбу мамлакатнинг қатор етакчи молия институтлари – «ING Bank Śląski», «Pekao Bank», «PKO Bank» ва «Bank Zachodni WBK» банклари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Учрашувда Польша банкирлари Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, энергетика, қишлоқ хўжалигида эришаётган ютуқлари, банк-молия тизимини такомиллаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва турмуш даражасини яхшилаш учун яратилган мустаҳкам ҳуқуқий асослар билан таништирилди.

Мулоқот чоғида давлат ва корпоратив тармоқнинг кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини таъминлаш, банк соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, маслаҳат, эксперт хизматларини кўрсатиш, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Миллий банк тизими, банк инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот таъминоти, банк хизматлари стандартларини яратиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари ўрганилди.

Улар фикрига кўра, Ўзбекистонда Интернет-банкингнинг янги имкониятлари, интерфаол хизматлар, хусусан, энг янги ахборот технологияларидан фойдаланиш банк-молия институтлари билан мижозлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга хизмат қиляпти. Бу «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларга тўлиқ мос келади.

Учрашув иштирокчиларининг қайд этишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий инвестицияларнинг сезиларли даражада ўсиши кузатиляпти, бу асосан банк-молия соҳасининг яхшиланиши билан боғлиқ бўлиб, миллий иқтисодиётнинг йиллик ўсиш суръати ва ташқи савдо барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Суҳбат давомида ҳамкор мамлакат вакиллари Полша банкларининг Ўзбекистон молия институтлари билан ўзаро шериклик алоқаларига қизиқиш билдирди. Польшанинг учта йирик банки – Полша Халқ банки (БГК), «Pekao Bank» ва «ING Bank Śląski» Ўзбекистондаги банклар билан фаол ҳамкорлик қилаётгани қайд этилди.

Тадбир якунида Польша банклари раҳбарлари ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech