19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Молия
24 Янв  2019 1898

Банк қонунчилигини бузган банклар ва кредит ташкилотлари 2018 йилда қанча жарима тўлади?

Марказий банк банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади.

2018 йилда Марказий банк томонидан банк қонунчилиги талабларини бузганлиги учун қатор банклар ва кредит ташкилотларига чоралар кўрилди. Жумладан, 12 та банкка нисбатан айрим банк операцияларини амалга оширишни тақиқлаб қўйилди ва 28 та банкка нисбатан жами 20,5 млрд. сўм миқдорида жарима ундириш каби таъсир чоралари қўлланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жарима чоралари қуйидаги ҳолатлар учун қўлланилган:

а) 13 та банкда инспекция натижаларида аниқланган тартиббузарликлар бўйича – 5,9 млрд. сўм;

б) 24 та банкда валюта операцияларини амалга оширишдаги тартиббузарликлар бўйича – 5,1 млрд. сўм;

в) 24 та банкда иқтисодий меъёрларга риоя қилинмаганлиги учун – 4,2 млрд. сўм;

г) 8 та банкда ички назорат қоидалари талабларига амал қилинмаганлиги учун – 3,8 млрд. сўм;

д) 2 та банкда банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари бузилганлиги учун – 120 млн. сўм (ушбу жарима амалиёти яқинда жорий этилган) миқдорида ундирилган.

Банклардан ташқари, инспекция натижаларига кўра 9 та микрокредит ташкилотларидан 170 млн. сўм ва 3 та ломбардлардан 27,6 млн. сўм миқдорида жарималар ундирилган.

2018 йилда қўлланилган чоралар бўйича Марказий банк томонидан кредит ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган тартиббузарликларни бартараф этиш ва уларнинг келгусида юзага келишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида кўрсатмалар юборилган.

Жорий йилда ҳам Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан банк қонунчилигига риоя этилиши устидан қатъий назоратни амалга оширишни, шунингдек, тартиббузарликларни олдини олиш мақсадида олдиндан таъсир чораларини қўллашни давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech