02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Хавфсизлик
25 Мар  2020 505

Банк нақд шаклдаги тўловлардан чекланишга чақиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири бўлиши мумкин. Вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши маълум қилинган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларидаги ва тижорат банкларидаги нақд пуллар сақланадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассалари ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан вақти-вақти билан (ҳафтада 1-2 маротаба) дезинфекция қилинмоқда.

Бунга қўшимча равишда, барча банк муассасаларига:

- банк кассаларига келиб тушган нақд пулларни камида бир ҳафта муддатда пул омборхоналарида алоҳида (хонада ёки стеллажларда) сақлаш;

- ушбу нақд пулларни мижозларга чиқим қилишда пул боғламининг накладкасида қайд этилган санага эътибор қаратиш тавсия этилади.

Нақд пуллар карантинда сақланаётган даврда қўшимча нақд пулларга эҳтиёж юзага келган тақдирда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан етказиб берилади.

Бироқ, битта банкнотнинг қўлдан-қўлга ўтиши оқибатида банкларга келиб тушиши узоқ муддатга чўзилиб кетиши эҳтимоли юқори.

Ҳозирда айрим савдо нуқталарида товарларни онлайн харид қилиш, тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш, мобиль иловалар орқали коммунал ва айрим бир марталик тўловларни тўлаш имкониятлари яратилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, карантин даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига:

- тўловларни нақд шаклда амалга ошириш ва қабул қилишдан чекланиш;

- нақд пулсиз (шу қаторда контактсиз тўлов карталари орқали) ҳисоб-китоблардан кенг фойдаланиш ва фойдаланилган банк картасини тиббиёт спирти ёки бошқа антисептик воситалар билан артиб, дезинфекция қилиб туриш;

- шунингдек, тўловларни амалга оширишда имкон қадар банкларнинг масофавий хизматларидан, жумладан интернет-банкинг, мобиль иловалари ҳамда тўлов ташкилотларининг дастурларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech