31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Молия
8 Апр  2020 637

Банк мижозлари қўллаб-қувватланади

Марказий банк тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун ажратилган кредитлар бўйича бир қатор енгилликлар тақдим қилган.  

Лекин шунга қарамай, жойлардаги филиалларда бу борадаги қарор ижроси қониқарли даража эмаслигидан келиб чиқиб, Марказий банк хабарини эълон қилади. Унда Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига мувофиқ, молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддатини 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилиши эслатилади.

Шунингдек, жорий этилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтган кредитларига жарима санкцияларини қўллаш ва ундирувни гаров таъминотига қаратмаслик бўйича шарт-шароитлар яратиш ва мавжуд тартиб-таомилларни соддалаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилганлигини, ҳамда назорат талаблари енгиллаштирилганлиги билан боғлиқ чора-тадбирлар тижорат банкларига етказилганлигини маълум қилади.

Бироқ шунга қарамай, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш даврида тижорат банкларида молиявий қийнчиликларга дуч келган қарздорларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарорлар жойлардаги филиалларга етказилмаганлиги ҳамда ушбу қарорлар юзасидан аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмаётганлиги, айрим банкларда бундай қарздорларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилмаётганлиги, , мижозлар билан алоқа каналлари (веб-сайт, ишонч телефони, телеграм-бот) узлуксиз ишлаши таъминланмаганлиги танқид остига олинган.

Марказий банк тижорат банклари раҳбарларини карантин даврида марказий телеканалларда, шу жумладан, «Коронавирус инфо»да доимий брифинглар ўтказиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар орқали банк билан боғланиш бўйича алоқа каналлари (веб-сайт, ишонч телефони, телеграм-бот) тўғрисидаги маълумотларни кенг тарғиб қилган ҳолда, мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартиби (шу жумладан, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб бериш) юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб боришга чақиради.

Шу ўринда, кредит ташкилотларининг қарз олувчиларига ҳам кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этишни ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозимлигини эслатиб мурожаат қилади.

Келгусида қарз олувчиларда қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Марказий банк жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этади, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech