02 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,5 °C

Молия
17 Мар  2020 1083

Банк хизматлари истеъмолчилари диққатига

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, фуқароларни ушбу вирусдан ҳимоялаш мақсадида Марказий банк аҳолига қуйидагиларни тавсия этади.

Аҳоли ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан банк бўлинмаларига бевосита ташриф буюрган ҳолда жорий тўловларни амалга ошириш ҳолатларини камайтириш мақсадида тўловларни амалга оширишда имкон қадар банкнинг масофий хизмат кўрсатиш усулларидан, жумладан, интернет-банкинг, банкларнинг мобиль иловаларидан ҳамда тўлов ташкилотлари дастурларидан кенг фойдаланиш сўралади.

Нақд пуллар вирус тарқалишига олиб келувчи каналлардан бири бўлишини инобатга олган ҳолда, банк карталаридан ёки муқобил электрон тўлов турларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Аҳолига валюта-айирбошлаш операцияларини амалга оширишда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан тегишли банк инфратузилмалари яратилган. Хусусан, республика ҳудудида қарийб 700 та (тез орада уларнинг сонини 1 000 тадан ошириш режалаштирилган) автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари, шунингдек, масофадан туриб валюта айирбошлаш имконини берувчи мобиль иловалар фаолияти йўлга қўйилган.

Фуқаролар мобиль иловалар орқали масофадан туриб ёки автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ёрдамида валюта айирбошлаш операцияларини куну тун режимида амалга оширишлари мумкин.

Жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари одатий иш вақти режимида (соат 18:00 гача) фаолият юритиши таъминланади. Иш вақтидан ташқари, шу жумладан, дам олиш ва байрам кунлари автоматлаштирилган банкоматлар ва мобиль иловалардан фойдаланган ҳолда, валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш мумкинлиги маълум қилинади.

Банк хизматларини амалга ошириш бўйича саволлар юзасидан бевосита тижорат банкларининг ёки Марказий банкнинг 71 200-00-44 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат этиш мумкин, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech