31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2020 346

Бангкокдан келганлар уйларига кузатилди

Бангкокдан келган юртдошларимиз бугун Фарғонадан уйларига кузатилди. 

Фарғонага Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали олиб келиниб, Риштон туманидаги «Ёшлик» соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари бугун ўз уйларига кузатилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

 14 кунлик тиббий кузатувга олинган бу шахсларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан махсус автобуслар ташкил қилиниб, фуқаролар Олтиариқ темир йўл бекатидан яшаш манзилларига поездда кузатилди.

Айни пайтда Олтиариқ туманидаги «Қизилтепа» фахрийлар сиҳатгоҳида Туркиядан «Истанбул-Фарғона» чартер рейс орқали олиб келинган фуқаролар карантинда бўлиб турибди. Улар орасида 52 нафар шахсда коронавирус аниқланган бўлиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech