07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Хавфсизлик
17 Мая  2020 458

Балиқчида тўқнашди

Балиқчидаги тўқнашувда ҳайдовчиларнинг бири вафот этиб, иккинчиси тан жароҳати олди.

16 май соат 18:20 ларда Андижон вилояти, Балиқчи туманида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди.

Балиқчи тумани «Қияли» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 114-километрида 59 ёшли ҳайдовчи «Ласетти» русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «ВАЗ-2102» русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида, «ВАЗ-2102» русумли транспорт воситасининг 26 яшар ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. «Ласетти» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech