05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Маданият
5 Фев  2020 1203

«Баҳор» давлат рақс ансамбли» ташкил этилди

 2020 йил 4 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4584-сонли «Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Мукарама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» фаолияти ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Ўзбекистонда рақс санъатини янада ривожлантириш, миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари «олтин фонди»ни яратиш давлат рақс ансамблининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, давлат рақс ансамбли концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан, шунингдек, Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида доимий ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи «Дўстлар клуби» ташкил этилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech