18 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Спорт
27 Дек  2019 775

Баҳодир Жалолов “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси”

“Наврўз” тантаналар саройи спорт оламининг йил сарҳисобига бағишланган “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Унда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

“Йилнинг энг яхши терма жамоаси”: Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

“Йилнинг энг яхши федерацияси”: Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси.

“Спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича энг яхши ташкилотчи”: Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси.

“Жойларда (ҳудудларда) спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун”: Қорақалпоғистон Республикаси.

“Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун”: “Қизилқум-цемент” АЖ.

“Йил кашфиёти”: Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси.

“Йилнинг энг яхши спорт лойиҳаси”: “Ҳумо-Арена” кўптармоқли муз саройи.

“Энг фаол спорт тарғиботчиси”: Хилола Исакова, “MY5” телеканали мухбири.

“Йилнинг энг яхши спорт журналисти”: Зоҳид Каримов, “Спорт” ТВ.

“Йилнинг энг яхши ижтимоий ролиги учун”: Шуҳрат Абдуманов.

“Йилнинг энг яхши спорт шифокори”: Суннатилла Юлчиев – Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази профессори, травматолог.

“Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун”: Элдор Шомуродов.

“Йилнинг энг яхши паралимпиячиси”: Тимур Гиязов.

“Йилнинг энг яхши мураббийи”: Равшан Рўзиқулов – юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

“Йилнинг энг яхши ёш ва истиқболли спортчиси”: Зайнаб Дайибекова – қиличбозлик (сабля) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

“Йилнинг энг яхши ҳаками”: Тоҳир Гулямов – спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакам.

“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси”: Дилноза Раҳматова.

“Йилнинг энг яхши эркак спортчиси”: Баҳодир Жалолов.

“Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун”: Оксана Чусовитина.

Барча совринлар ўз эгаларига топширилгач “Ялла” гуруҳи, Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳон, Озодбек Назарбеков каби халқимиз суйган қўшиқчилар ўз ижодларидан энг сара қўшиқларни байрам кечасининг иштирокчиларига тақдим қилишди.

Шу тариқа барча спорт фидойиларини бирлаштирган кеча байрамона кайфиятда якунланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech