21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,8 °C

Халқаро муносабатлар
24 Июл  2019 758
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

БАА Бош вазири ўринбосари билан телефон орқали мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. 

БАА Бош вазири ўринбосари биродар Амирликлар халқи ва мамлакат раҳбарияти номидан Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан самимий қутлади. 

Жумладан, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг дилдан табриклари ва эзгу тилаклари етказилди.

Суҳбатда жорий йил март ойида БААга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунлари юксак баҳоланиб, ушбу ташриф икки томонлама муносабатларга кучли суръат бағишлагани, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Телефон орқали мулоқот чоғида молия ва инновациялар соҳаларида, энергетика, нефть-газ ва кимё саноатида, транспорт, туризм ва ишбилармонлик инфратузилмасини модернизация қилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Давлатимиз раҳбари БАА етакчи компания ва ташкилотларининг илғор тажрибаси ва билимларидан фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликка доир қўшма дастур ва лойиҳаларни фаол илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech