19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Мамлакатимизда
25 Мар  2019 724

Шимолий Европада Осиё баҳори

Жорий йилнинг 24 март куни «University College London»да ўнинчи бор Марказий Осиё баҳори фестивали ўтказилди.

 

Фестивалда Эрон, Озарбайжон, Марказий Осиё давлатлари, Буюк Британия жамоатчилиги ва ОАВ, дипломатик корпус вакиллари, университет талабалари, шунингдек, Буюк Британияда ўқиётган юртдошларимиздан иборат уч мингдан зиёд киши қатнашди, дея хабар тарқатди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон фестивалда миллий маданиятимиз, пазандалик санъати ва мамлакатимизнинг сайёҳлик потенциали акс этган стендни тақдим этди.

Фестивал доирасида талабалар томонидан тайёрланган Амир Темур ҳақидаги театрлаштирилган томоша ҳам намойиш қилинди.

Шунингдек, ватандошларимиз билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Унда  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили қўмитанинг музокаралар ва ҳамкорлик учун ҳамиша очиқлигини маълум қилди ҳамда Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этишда ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирди.

Ўз ахборотимиз

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech