02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Мамлакатимизда
27 Мар  2020 464

Айрим тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар белгиланди

2020 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4652-сонли «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

- врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм; 

- ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм; 

- кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм; 

- бошқа ходимларга – 5 миллион сўм. 

Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech