20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Мамлакатимизда
11 Мая  2019 835

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–536, 10.05.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

 

Меҳнат кодексига ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторларининг ваколати тугаганидан сўнг уларни ишга жойлаштириш кафолатлари белгиланди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонунга Олий суд Пленуми томонидан Олий суд раисининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга киритган тақдимномасини кўриб чиқишига оид қўшимча киритилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, эндиликда истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник норматив ҳужжатлар талабларини бузиш:

- фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);

- мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech