20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,1 °C

Ижтимоий ҳаёт
3 Апр  2019 1096

Аёллар бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилди

Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса қабул қилинаётган қонунлар, Президентимизнинг фармон, қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда. Шу боис хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Аммо охирги йилларда ажралишлар сони ҳар йили 10-11 фоизга ошиб боргани ташвишланарлидир. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда. Аёллар ўртасида жиноятга қўл уриш ҳоллари учраяпти. Бу каби салбий ҳолатларнинг барчаси ишсизликдан ёки бирор бир касбнинг бошидан тутмаганликдан келиб чиқаётгани ҳам бор гап.

Пойтахтимизда фаолият юритаётган “Bazis Medic” нодавлат таълим муассасаси бу борада амалий чораларни кўрмоқда. Таълим муассасаси уй бекалари, вақтинчалик ишсиз бўлган хотин-қизлар учун семинарлар, ўқув курсларини ташкил этмоқда. Курсларга жалб этилаётган хотин-қизлар косметология, кичик ҳамширалик, дерматологиядан бирламчи сабоқларни олмоқда. Касб-ҳунар ўрганиб, хизмат кўрсатиш объектларида ўз ишини бошламоқда.

Шу йўналишда фаолият юритишни истаган аёллар учун амалий семинар ташкил этилди. Шифокор-жарроҳлар, дерматологлар, косметологлар иштирок этган амалий семинарда соҳага қизиқиш билдирган хотин-қизларни келгусида иш билан банд этиш борасида ҳам таклифлар билдирилди.

Марказ тўғридан-тўғри мурожаат қилувчилардан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияномасига кўра эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган хотин-қизларни ҳам ўқитади ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech