25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Ижтимоий ҳаёт
22 Янв  2019 902

Айбланган тадбиркор оқланди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Ёзёвон туман суди Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланган Фармонали Нурматовни оқлади.

Дастлабки тергов органи томонидан Ф.Нурматов хавфли рецидивист сифатида, Р.Н.ни гўёки мева маҳсулотларини Россия Федерациясига юбориш, сотишда малакали эканлиги, келгусида мева маҳсулотларини сотиб, катта даромад топиш мумкинлигини айтган. Р.Н ҳисобидан У.А.дан 6500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Пул маблағларига мева маҳсулотларини сотиб олиб, ушбу мева маҳсулотларини Россияга жўнатиб, уларни чириб кетаётганлигини айтиб, 6500 АҚШ долларини ўз шахсий эҳтиёжлари  йўлида сарфлаганлиги билан айбланган.

 Бундан ташқари, Ф.Нурматов яна ўша фуқаронинг 2000 АҚШ долларини олиб ўз шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаганлиги баён этилган.

Аммо дастлабки тергов ҳаракатлари давомида воқеа тўлиқ текширмасдан, мева маҳсулотларини Россия ва Қозоғистонда сотган шахслар сўроқ қилинмасдан, унга айб эълон қилиб хатоликка йўл қўйилган.

Воқеа тўлиқ ўрганилиб, гувоҳларнинг сўзлари тингланганда фойда ҳам зарар ҳам кўрилганлиги аниқланган. Қолаверса даъвогар ҳам бундан тўла хабардор бўлганлиги, пул олиш ва бериш вақтида келишилганлиги маълум бўлган. Ҳисоб-китоб тўлиқ юритилган.

Суд ишни қайта кўриб чиқиб, Ф.Нурматовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этмаган деб топди. Шунингдек, иш қўзғатилган, тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли оқлади.

Бизнесда ишонч муҳим. Шерикчиликда қийинчиликлар бўлади. Шу боис ҳам шерик танлаётганда, ҳамкорлик қилаётганда ҳушёр бўлиш талаб этилади.

 Бекзод Ҳайдаров,

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти

Ёзёвон туман суди судьяси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech