24 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Мамлакатимизда
27 Фев  2019 659

Айбдор ким, истеъмолчими ёки газ идораси?

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро 2014 йилнинг 16 январь куни новатор русумли янги газ ҳисоблагични хонадонига ўрнатган.

 Газ ҳақини  ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича ўз вақтида, айрим пайтларда ортиғи билан тўлаб келагн. Аммо нимагадир тумангаз идораси томонидан истеъмолчига 217030 сўм ортиқча қарздорлик ёзилган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Мурожаат ўрганилганда, фуқаро А.Ғуломов томонидан ўтган даврда табиий газ учун жами 3 352 042 сўм тўлов амалга оширилганлиги, лекин собиқ худуд назоратчиси ўз хизмат лавозимини тўғри бажармасдан, фуқарони огохлантирмасдан, ҳисоблагич ишлаган кўрсатгич бўйича тўғри ҳисоб-китоб олиб бормаганлиги аниқланди.

Ўрганишлар жараёнида, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар қайта ҳисобланди ва фуқаро А.Ғуломов қарздор эмаслиги, аксинча ҳисоблагич кўрсатгичига нисбатан 312 640 сўм ортиқча тўловни амалга оширганлигига аниқлик киритилди. Фуқаро А.Ғуломов томонидан амалга оширилган ортиқча тўлов суммалари дастурга киритилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech