22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Транспорт
1 Авг  2019 461

«Автотест» юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатади

Бу ҳақда компания ўз веб-сайтида эълон қилди. Маълум қилинишича компания жамоаси шу қарорга келишган. Шу йўл билан улар бош мақсади пул ишлаш эмаслиги, қинғир йўл билан пул топишдан йироқлигини намоён этган.

Шунингдек, бор эътибор фақат ривожланишга, одамлар ўлимини камайтириш, йўлларда тартиб бўлишини таъминлашга қаратилгани ва ҳали компания бирор марта даромад кўрмагани таъкидланган.

“Ўтган давр мобайнида бизни ҳар куйга солишди. Йўлларда машиналаримизни тўсиб кулгу қилишди. Энди бунга йўл қўймаймиз. Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.

Тан олиш керак, бугун кўчада аҳвол жуда ёмон. Интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда минглаб одамлар йўл транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этгани ҳақида маълумотлар чиқади. Лекин бирорта одам бунга қайғурганини, худди «Автотест»ни муҳокама қилганидек муҳокама қилганини кўрмадик.

Ҳурматли юртдошлар! Биз, «Автотест» жамоаси барчангизга миннатдорчилик билдирган ҳолда, шуни маълум қилмоқчимиз: «Автотест» компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатади. Рўйхатга олиш жараёни ва барча мавжуд шартномавий мажбуриятларни амалга ошириш учун бир оз вақт керак бўлади. Биз таҳқирлардан чарчадик.

Биз эндиликда фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш, методика ва қўлланмалар яратиш билан шуғулланамиз”, дейилади компания веб-сайтида келтирилган маълумотда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech