09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,4 °C

Транспорт
19 Фев  2020 3432

Автомобиллар нархи ошдими?

«UzAuto Motors» компанияси кўплаб харидорларни қизиқтираётган нархлардаги ўзгаришларни қуйидагича изоҳлади.

Қайд этилишича, 2020 йилдан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги «Spark», «Cobalt», «Lacetti» автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.

Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган, яъни маҳсулот нархи бироз ошган.

Шунингдек, ҳаридорда ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиш, қийматдаги фарқни тўлаш ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштириш ҳуқуқи сақланиб қолади, деб хабар беради «UzAuto Motors» компанияси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech