26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Хавфсизлик
25 Фев  2019 535

Автомобиль капоти устида одам билан ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Интернет тармоғида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси машина капоти устида одам бўлган ҳолатда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг тахмин қилишларича, “машина капоти устига чиққан қиз бу ишни йигит билан – яъни “Спарк” ҳайдовчиси билан жанжаллашгани сабаби қилган”. Тошкент шаҳар ИИББ видеодагиларни шахсини аниқлади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

 

Маълум бўлишича, 23 февраль куни эрталаб Нукус кўчасида “Спарк” автомобили ҳайдовчиси 20 ёшли Лаура Ш. таниши бўлган Николая П.ни ўз машинаси капоти устида “сайр қилдириб”, Николай П.ни ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган (ЙҲҚ 11-банд). Натижада ҳайдовчи Лаура Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига асосан (“Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги”), Николай П.га нисбатан эса 138-модда (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) бўйича баённома тузилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech