04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Саломатлик
17 Мар  2020 417

Автомашинада тиббий ниқоб сотаётганлар аниқланди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан Давлат солиқ хизмати органлари томонидан озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархларини сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йил 16 март куни ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида пойтахтимизнинг Олмазор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан Зангиота тумани С.Ходжаев кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Иброҳим Қодиров Фаробий кўчасида жойлашган дорихоналар атрофида ўзининг шахсий «Spark» русумли автомашинаси салонида тиббий ниқоблар сотаётганлиги аниқланди.

Фуқаро И.Қодиров ҳеч қандай хужжатларсиз, сифати кафолатланмаган мазкур тиббий ниқобларни икки ярим минг сўмдан пуллаётгани маълум бўлди. И.Қодировдан жами 900 дона тиббий ниқоблар ва 2 миллион 250 минг сўм нақд пул иш қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча олиб қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech