30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Таълим
27 Фев  2020 1065

Австралия билан ўқитувчи ва талаба алмашув

Халқ таълими вазирлигида Австралия делегацияси билан ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокара бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Австралиянинг Савдо ва инвестициялар бўйича комиссияси менежери Наталья Коновалова бошчилигидаги Монаш университети, Мурдоч университети, Сидней ва Nаvitis технология университети вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича дунёнинг энг яхши 1 000 та университети қаторига кирувчи Австралиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон томони Австралиядаги ўқув юртларини қўшма тренинг, семинар, конференция, онлайн курс ва тадқиқотлар ўтказишга таклиф қилди. Хусусан, педагогика университетларида таҳсил олаётган ўқитувчи ва талабалар алмашинувини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар ўқитувчиларга сертификат бериш каби Австралиянинг бошқа илғор тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech