03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Транспорт
15 Мая  2020 502

Нукус, Термиз ва Урганчга авиақатновлар

Республика махсус комиссиясининг қарори билан “Uzbekistan Airways” мамлакатимиз вилоятлари бўйича қатновларни босқичма-босқич қайта тиклай бошлади.

Жорий йил 18 майдан бошлаб авиакомпания Нукус, Термиз ва Урганч шаҳарларига иккала томонга қатновларини қуйидаги жадвал бўйича амалга оширишни бошлайди:

Тошкент-УРГАНЧ-Тошкент (душанба, пайшанба)

Тошкентдан кетиш: 09-00, Урганч шаҳрига келиш: 10-30

Урганч шаҳридан кетиш: 13-30, Тошкентга келиш: 14-50

Тошкент-Нукус-Тошкент (сешанба, жума)

Тошкентдан кетиш: 09-00, Нукусга келиш: 10-40

Нукус шаҳридан кетиш: 13-40, Тошкентга келиш: 15-00

Тошкент-Термиз-Тошкент (чоршанба, сешанба)

Тошкентдан кетиш: 09-00, Термезга келиш: 10-20

Термиз шаҳридан кетиш: 13-20, Тошкентга келиш: 14-30

Қатновга рўйхатдан ўтиш ва ҳаво кемасида йўловчиларга хизмат кўрсатиш тартибига ўзгартиришлар киритилганлигига эътибор қаратишингизни сўраймиз. Ушбу тартибга кўра, авиакомпания қатновларига санитария-эпидемиологик осойишталиги Маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлигига 120 соатдан кўп бўлмаган ҳамда таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномаси бўлган йўловчиларгина киритилади.

Карантин чораларига риоя қилиш, яъни ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини тақиш, рўйхатдан ўтиш пайтида ва ҳаво кемасида ижтимоий масофага риоя қилиш лозим. Ҳаво кемаси салонида ўтириш тартиби қўниш талонига биноан қатъий равишда амалга оширилади, ҳаво кемаси салонида эҳтиёжсиз ҳаракатланиш тақиқланади.

Авиачипталарни онлайн ёки “ Uzbekistan Airways Sales” (собиқ ҳаво йўллари Бош агентлиги) кассаларида ва аэропортларда барча карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда харид қилиш мумкин, деб хабар беради “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech