20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,1 °C

Энергетика
22 Окт  2019 508

Атом энергетикаси нархга оид барқарорликни таъминлайди ва бу иқтисодиёт учун муҳимдир

«Ўзатом» агентлигида атом технологиялари бўйича ахборот агентлиги негизида танишув семинари ташкил қилинди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбир давомида ҳозирги пайтда АЭС ни жойлаштириш бўйича устувор майдончада олиб борилаётган муҳандислик-қидирув ишларининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Унда танланган майдончанинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда технологиялар танланади.

Мутахассислар шуни таъкидладики, Ўзбекистоннинг электр энергияга бўлган талаби ошиб бораётганини ҳисобга олиб, мамлакатимиз энергобалансига атом энергетикасининг киритилиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.  Бу, аввало, мамлакатимизда 80 фоиз электр энергия ишлаб чиқарилишини таъминловчи кўплаб замонавий иссиқлик электр станцияларига сарфланаётган табиий газни тежаш имконини беради. Газ заҳираларининг камайиши, уни қазишга сарфланаётган харажатларнинг ортаётганлиги электр энергия таннархини оширади. Айни пайтда атом энергетикаси нархга оид барқарорликни таъминлайди ва бу иқтисодиёт учун муҳимдир.

АЭС нинг фойдаланишга топширилиши йилига 2,4 ГВТ электр энергиясини олиш, демак, 3-3,5 млрд. кубометр газни тежаш имконини беради.

Атом энергетикасининг мамлакатимизни электр энергияси билан таъминлаш жараёнига киритиш тобора кўпайиб бораётган аҳолини электр энергия билан барқарор таъминлашга қаратилган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг электр энергияга бўлган эҳтиёжи 69 млрд. кВт/с ни ташкил этади. Мамлакатимизда эса 64 млрд кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бундай суръатда ҳисоб-китобларга кўра, 10 йилдан сўнг мамлакатимиз эҳтиёжи 117 млрд. кВт/с га етади ёки икки баравар ортади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech