15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,3 °C

Ташвишли хабар
10 Мар  2020 938

Қасддан мулкка ўт қўйдилар

Интернет тармоғида тарқаган иккита ёнаётган автомобиллар акс этган видеёзув ва суратлар ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз.

8 март куни тахминан соат 05.30 да пойтахтимизнинг Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида иккита автомобиль ёниб кетган. Аниқланишича 36 ёшли Камила исмли шахсга тегишли «Mercedes-Benz GLS300» (давлат рақами 01 Y 549 HB) ва «BMW X5» (давлат рақами 01 F 701 XA) автомобилларига қасддан ўт қўйилган. Зарар миқдори тахминан 225 000 долларни ташкил этди. Ҳозирги вақтда тергов олиб борилмоқда, ҳодиса тафсилотлари ўрганилиб, ўт қўйган кишининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда, жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмоқдалар.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми «в» бандига («Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш») мувофиқ жиноий иш қўзғатилди. 

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолатларда қонунчилик томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазолар белгиланиши кўзда тутилган, деб хабар беради Тошкент шаҳа ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech