09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Ҳарбий
17 Мар  2020 446

Армияга чақирилувчилар такрор тиббий кўрикдан ўтказиладими?

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

– Жорий этилган янги тизимни йўлга қўйиш орқали кўплаб қулайликларга эришилди, – дейди Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи, подполковник Улуғбек Қодиров. – Хусусан, ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари, шунингдек, ўз қўшин турлари учун саралаш ва бутлашга масъул бўлган МВ, ИИВ, ФВВ, ДХХ ЧҚ ва Миллий гвардия вакилларининг жавобгарлиги ортади. Номзодлар яккама якка суҳбат ўтказиш орқали танлаб олиниши туфайли Қуролли Кучларни муддатли ҳарбий хизматчилар билан сифатли бутлашга эришилади. Армияга чақирилаётган ёшларни қайта-қайта, бир-бирини такрорловчи тиббий кўриклардан ўтказиш зарурати йўқолади.

Тадбирда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларнинг соғлиғига бўлган талаблар, тиббий комиссиядан ўтиш тартиби каби масалалар юзасидан ахборот берилди. Чақирилувчиларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш масъулияти ҳарбий госпиталларнинг ҳарбий шифокорлари зиммасига юклатилди. Шунингдек, вилоятлар бўйича раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссиялар, туманларда эса Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.

Барча фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Мудофаа ишлари бўлимларида электрон тизимга асосланган "Ягона дарча" хизмати жорий этилмоқда. Эътиборлиси, чақирувчилар, уларнинг ота-оналарининг мурожаатлари тўғридан-тўғри раҳбарият кенгаши томонидан шу жойнинг ўзида якуний тарзда ҳал этилади.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech