21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Ҳарбий
6 Авг  2019 629

АрМИ – 2019: Ўзбекистон разведкачилари Ҳиндистондаги мусобақани бошлаб беради

Ҳиндистоннинг Тар чўлида жойлашган Джайсалмир полигонида Халқаро армия ўйинларининг “Қўшинлар разведкаси аълочилари” мусобақасига 1-босқичига қуръа ташланди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Қуръа ташлаш натижасига кўра, Ўзбекистон разведкачилари жамоаси мазкур босқични биринчи бўлиб бошлаб берадиган бўлди.

Шунингдек, “Қўшинлар разведкаси аълочилари” танловининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Д. Ахуджа ва Россия мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Юнус-Бек Евкуров иштирок этди.

Маросим давомида иштирокчиларга Ўзбекистон маданияти кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Джайсалмирнинг “Халқлар дўстлиги” уйида ташкил этилган ушбу кўргазма мезбон юрт халқи ва иштирокчи давлатлар ҳарбий хизматчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йўналишда бу йил Ҳиндистон, Россия, Хитой, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Беларуссиядан келган разведка жамоалари иштирок этмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech