22 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,6 °C

Ҳарбий
27 Дек  2018 195

Ҳарбий оркестрдан янги йил туҳфаси

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун Янги йил айёмига байрамона консерт дастурлари туҳфа этилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун Янги йил айёмига байрамона консерт дастурлари туҳфа этилмоқда.

Консертнинг дастлабкиси бугун, 27 декабрь куни пойтахтимизнинг Мустақиллик шоҳ кўчасидаги Ёшлар ижод саройи ёнидаги очиқ майдонга ўрнатилган янги йил байрамининг бош арчаси олдида Қорбобо кийимида кийинган ҳарбий санъаткорлар томонидан тақдим этилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига  кўра эртага, 28 декабрь куни соат 15:00 да Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуи олдида ҳарбий оркестрнинг навбатдаги акцияси бўлиб ўтади.

Шунингдек, ҳарбий оркестрнинг байрамона консерти яна қуйидаги жойларда ўтказилади:

29 декабрь куни соат 15:00 да Қўйлиқ массивидаги “Компас” кўнгилочар савдо мажмуасида;

30 декабрь куни соат 15:00 дан 18:00 га қадар пойтахт метрополитени линияларида;

31 декабрь куни соат 10:00 да янги йил байрамининг бош арчаси олдида (мўлжал Ёшлар ижод саройи).

Шунингдек, пойтахтдаги янги йил байрамининг бош арчаси олдида 2019 йилнинг 3 январь кунига қадар соат 19:00 дан 20:00 гача мазкур томошалар бўлиб ўтади.

ЎзА сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech