04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Мамлакатимизда
21 Фев  2020 997

Ҳар ишга замонавий ёндошув

Тошкент шаҳар ҳокимлигида чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

Мазкур масала Сингапурнинг «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» компанияси мутасаддилари билан бирга муҳокама этилган. 

Мулоқот давомида Сингапур компанияси вакиллари бу йўналишда етарли тажрибага эгалиги, соҳада замонавий техника ва технологиялар яратганликларини қайд этдилар.

Бугунги кунда «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» компанияси қаттиқ ва аралаш турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида экологик тоза ўғитлар ишлаб чиқариш, қурилиш материалларини тайёрлаш, шунингдек, сувни зарарсизлантириш учун қатор технологияларни ишлаб чиққан.

Сингапурлик ишбилармонлар таклиф этаётган технологиялар кичик ҳудудларга мўлжалланган бўлиб, транспорт харажатини талаб этмайди, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқармайди, шунингдек, энергия тежамкор. Меҳмонларнинг сувни зарарсизлантириш бўйича таклифлари эса, каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш учун фойдали, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech