24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
27 Апр  2019 969

АҚШлик профессор ўқув дастурларини такомиллаштиришда кўмаклашади

Шимолий Жоржия университетининг педагогика фанлари доктори, профессор Карли Вомак-Вен Халқ таълими вазирлигига ўқув дастурлари ҳамда таълим стандартларини қайта кўриб чиқишда кўмаклашади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

 

Профессор Карли Вомак-Вен сентябрь ойидан Ўзбекистонда иш бошлайди. Икки ой мобайнида давлат таълим стандартларини баҳолашга ва қайта кўришга ёрдам беради. Хусусан, таълим жараёнига STEAM дастурини жорий этишда ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат бериб боради.

АҚШлик профессор Фулбрайт дастури бўйича Халқ таълими вазирлигига маслаҳатчи этиб тайинланди. Ушбу дастур АҚШлик юқори малакали мутахассислар ва олимларни тажриба алмашиш учун жалб этиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech