05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Долзарб
26 Мар  2020 304

АҚШ Сурияни маҳбусларни озод қилишга чақирди

АҚШ Сурияни қамоқда ушлаб турган маҳбусларни озод қилишга чақиради.  Вашингтоннинг фикрича, улар асоссиз ушлаб турилибди, деб баёнот берди давлат департаменти расмий вакили Морган Ортагус.

Давлат департаменти вакилининг таъкидлашича, Сурия ҳукумати COVID-19  таҳдиди туфайли минглаб фуқаролар, жумладан АҚШ фуқароларини ҳам қамоқдан озод этиш учун аниқ чоралар кўриши керак.  «Улар инсон чидаб бўлмайдиган шароитларда, асоссиз равишда ушлаб турилибди», дейилади баёнотда.

Унинг айтишича, Сурия турмалари  «вирус тарқалиши учун жуда қулай жой.  Агар вазият шундай давом этса, Сурия ҳукумати «COVID-19  вирусининг тарқалишини жиловлай олмай қолиши мумкин».  

Ортагус Сурияда АҚШнинг қанча фуқароси сақланаётганига аниқлик киритмаган.

Ҳозирча мамлакатда  расман бир кишининг коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech