16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Ҳарбий
15 Мая  2019 697

АҚШ делегацияси Миллий гвардия раҳбарияти билан учрашди

14 май куни юртимизга ташриф буюрган Миссисипи штатининг губернатори Фил Брайант ҳамда Миссисипи штати Миллий гвардияси генерал адъютанти Джэнсон Бойлс бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон халқаро муносабатларда Америка Қўшма Штатларини стратегик ҳамкор сифатида кўриши ҳамда минтақалараро хавфсизликни таъминлашда ўрни юқори эканлиги таъкидланди.

Музокарада келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин сифатида хизмат қилувчи Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг АҚШ ишлари бўйича ишончли вакили Алан Мельцер ҳам иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech