29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Молия
12 Мая  2020 420

Apple Ўзбекистонда солиқ тўлайди (ми?)

Бу йилдан бошлаб мамлакатимизда хориж компаниялари учун фаолият турига қараб, ҚҚС тўлашнинг маълум тартиби жорий этилган.

Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилган эди.

Тарихдаги энг йирик капиталлашган корпорация – Apple Distribution International Limited Ўзбекистонда ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди ва I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг доллар миқдорида солиқ тўлади.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатаётган 10 та чет эл компанияси “Интернет-компанияларнинг ҚҚС офиси” (http://tax.uz) орқали қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида электрон хизмат кўрсатувчи хориж компанияси – “Google Commerce Limited” ҳам ҚҚС тўловини амалга оширган эди. Мазкур компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, давлат бюджетига 85 минг евро тўлаган.

Бундан ташқари, фильмлар ва сериаллар етказиб берувчи – Netflix International B.V. компанияси ҳам Ўзбекистон бюджетига 4,3 минг евро миқдорида ҚҚС тўлаган, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech