22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Яшил сайёра
21 Мая  2019 1382

Антониу Гутерриш Instagramда жаҳон ҳамжамиятини Оролга эътибор қаратишга чақирди

БМТ Бош котиби ушбу ижтимоий тармоқдаги саҳифани очди, у ерда фотосуратлар ва фикрлар билан ўртоқлашди.

Профилда жами 12 та фотосурат ва 42 мингдан зиёд обуначилар мавжуд.

БМТ бош котиби Орол билан боғлиқ вазият акс этган постни жойлаштирди.

«Икки йил аввал Орол денгизига ташриф буюриб, у ерда замонимизнинг энг улкан экологик фожиаларидан бирига гувоҳ бўлдим. Орол денгизи бир вақтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл ҳисобланарди, бир неча ўн йиллар давомида унинг аста-секин қуриши минтақадаги давлатлар ва ҳамжамиятлар учун қатор муаммолар келтириб чиқарди. Бироқ ҳамжамият тўғри қўллаб-қувватланса, кўп нарсани ўзгартириш мумкинлигини ҳам билиб олдим», деб ёзади у ўз саҳифасида.

Шунингдек, у мамлакатларни ўз кучларини фаоллаштиришга ва иқлим ўзгариши, глобал исишнинг олдини олиш учун ҳаракат қилишга чақиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech