16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,1 °C

Мамлакатимизда
10 Июл  2019 641

Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида ер кўчкиси содир бўлди

8 июль куни тахминан соат 15:30 да Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 20 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур табиий офат муҳандислик коммуникация, авто ва темир йўллар ҳамда Ангрен кўмир кони учун хавф туғдирмайди.

Табиий офатнинг вужудга келишида асосий омил бу жорий йилнинг апрель-май ойларида ёмғирнинг ёғиши (кўп йиллик меъёрдан ортиқ), ер ости сувлари даражасининг сезиларли даражада кўпайиши бўлиб, бу гидродинамик босимининг ошишига олиб келди. Натижада, қум тош тупроқларни ер ости оқимлари билан ювилиб ер қатламида бўшлиқларни ҳосил қилди. Бу эса ўз навбатида Ангрен кўмир конининг шимолидаги ён томонининг заифлашишига олиб келди.

Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати томонидан салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида кўчки доимий равишда кузатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг куну тун навбатчилиги ташкил этилган.

Лойиҳа-тадқиқот институти мутахассислари ер кўчиши сабабларини қўшимча ўрганиш бўйича ишларни олиб боряпти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech