20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Ташвишли хабар
26 Фев  2019 2495

Андижонда иситиш қозони портлаши оқибатида мактаб ўқувчилари жароҳат олган

Бугун, 26 февраль куни соат 10:26да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозонининг портлаши юз берди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

 

Фавқулодда ҳолат оқибатида поликлиникада тиббий кўрикдан ўтаётган шаҳардаги 4-умумтаълим мактабининг 18 нафар 9-г-синф ўқувчилари турли даражада енгил жароҳат олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология қабулхонасига олиб келинган.

Улар зудлик билан зарур текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. 18 нафар бемор кузатув остида бўлиб турибди. Олиб келинганлардан 4 нафари ҳолати текширилиб, нейрореанимация бўлимига ётқизилди, жумладан, 2 нафар беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 10 нафар қўшимча мурожаат қилганларга амбулатор-психологик ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди.

Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур дори-дармонларни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилган.

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech