02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Хавфсизлик
26 Мар  2020 572

Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш чекланади

Вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида Андижон вилоят ҳокими 2020 йил 26 мартда махсус фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, 2020 йил 27 март соат 00:01 дан бошлаб, Андижон шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Андижон шаҳридан Республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Мазкур чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Андижон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Андижон шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Андижон шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган маъсул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Белгиланган тартибдан бошқа зарурат бўлмаганда харакатланувчи транспорт воситалар қатновини карантин муддати тугагунга қадар тўхтатиб турилади.

- тегишли бошқарма, идора ва ташкилотлар томонидан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш жойларига вақтинчалик постларнинг фаолиятини ташкил қилиш ва назоратни янада кучайтириш;

- шаҳар ҳудудига кириш ва чиқиш жойларини мутахассислар билан таъминлаш ҳамда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш;

- Андижон шаҳрига кириб келаётган ва чиқаётган ҳар қандай юк ташиш машиналари, ходимлар бошқарувидаги автомашиналарини мажбурий дезинфекция қилинишини таъминлаш;

- шаҳар ҳудудига кириш ва чиқишга қўйилган чекловларга ҳамда аҳолининг карантин қоидаларига қатъий риоя этилишини ҳамда карантин қоидаларини бузган шахсларга ўз вақтида қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини таъминлаш;

- Андижон вилоятида ободонлаштириш ва қурилиш ишларида ишлаётган қурувчилар, ишчилар ва муҳандислар учун ётоқхона ва зарур шарт-шароитларни ташкил этиш;

- табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси, телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, икки ой давомида ўчирилмаслигини таъминлаш вазифалари юклатилди;

- шаҳар ва туманлардаги деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, дорихоналарга дори-дармонлар ва антисептик воситаларни олиб кирилишида алоҳида махсус рухсатнома асосида, юк ташиш машинаси ва маҳсулотларни дезинфекция қилган ҳолда кириши таъминланади, деб хабар беради Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, хабар орқали белгиланган тартиб ва интизом карантин муддати тугагунга қадар қонуний кучга эга эканлиги ҳақида огоҳлантирилади.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech