06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Долзарб
17 Мар  2020 2931

Қандай қилиб Хитой коронавирусни енгди?

Сўнги пайтларда Хитойнинг Хубэй провинцияси ва Ухань шаҳрида вазият ижобий томонга кескин ўзгарди. Бир ярим ой аввал ижтимоий тармоқлар Уханнинг бўшаб ётган кўчаларини кўрсатган бўлса, энди эса бу кўчаларда авотмашиналар қатнаяпти, ҳамда одамлар уйларидан кўчага чиқққанини кўрасиз. Хитой ҳукумати қишдаёқ эпидемиянинг авж нуқтаси ортда қолгани, апрель ойининг ўрталарига келиб, COVID-19 вирусини батомом бартараф эта олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. Айни пайтда Европанинг ушбу сирли касалликнинг авж олишига тайёр эмаслиги аён бўлиб қолди. Бунга биргина Италиядаги қурбонлар сонининг Хитой кўрсаткичларидан ўзиб кетганини мисол қилиш мумкин. Хитой бунга қандай эришди?

Муҳими — бепул даволаш

Энг аввало — хитойликлар ўта интизомли халқ. Уларга ўз уйларида ўтиришбуюрилдими — улар уйларидан жилмадилар. Ғарбда эса январь ойида

Хитойни «XXI асрда карантиннинг ўрта аср усулларини қўллаётганликда айблаганди». Энди эса Европада зудлик билан одамларнинг йирик шаҳарлараро қатновини тўхтатишмоқда, ўз давлатларига кириш эшикларини ёпиб, аэропорт ва чегараларни бекитяпти. Италияда коронавирус тарқалиши масаласига илк ҳафталарда ҳукумат ҳам, италияликларнинг ўзлари ҳам бепарво муносабатда бўлишди. Касалланганларнинг сони эса юзлаб кишига етди. Лекин шунда ҳам одамлар меҳмонларга, кафе, ресторанларга боришни тарк этмади, жамоат транспортида бошқаларни заҳарлаб, бемалол қатнашни давом эттирди. Тараддуд кўришни бошлагнида эса анча кеч эди. 

Хитойда эса касаллик тарқалишининг илк босқичидаёқ қатъий тартиб ўрнатилди. Тўғри, 80 минг киши касалланди, лекин у бир ярим миллиардлик Хитой аҳолисининг олдида денгиздан томчидек. Унинг устига Хитой беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга маблағни аямади. ХХРда тиббий хизмат пуллик, лекин касалланганлар бепул даволанишга ётқизирилди. Муҳими, ҳар бир таҳлил тахминан салкам 55 доллар бўлишига қарамай, барча хоҳловчилар коронавирусга қарши тестдан бепул ўтказилди. Хитой тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишга, шифохоналарни энг янги ускуналар билан жиҳозлашга 15 миллиард доллар сарфлади. Бир ҳафтада ҳар бири ўн минглаб одамларни сиғдира оладиган алоҳида бокслардан таркиб топган йирик шифохоналар бунёд этди. Шунингдек, Хитойда касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида нақд пулдан фойдаланишни бас қилиб, электрон тўлов карточкаларини кенг қўлладилар.  Ижтимоий тармоқларда «аслида касалланганлар сони кўп, ҳукумат эса қурбон бўлганларни яширяпти, биз ўламиз» каби ваҳима тарқатувчилар зудлик билан полиция томонидан қўлга олинган.

 

«Қучоқлашишлар» ўрнини таъзимлар эгаллади 

Натижада ХХРда касаллкнинг юқиш сони суткасига бир ярим мингдан 15-16 тагача тушди. Унинг устига хитойликлар бир варакайига ниқоб тақдилар. Умуман Осиё — Жанубий Корея, Япония COVID-19 билан самарали кураша олаяпти. Касаллик тарқалишни уларда бошлаганига қарамай, осиёликлар  Европадан кам жабр кўрдилар. Ушбу мамлакатларда қўл бериб, қучоқлашиб ва ўпишишиб кўришишлар урфга кирмаган. Унинг ўрнига улар масофадан туриб таъзим қиладилар. Айнан мана шу ҳам касаллик тарқалишига яхшигина тўсиқ бўлиб хизмат қилди. Мутахассисларни бир нарса ажаблантиради: нима учун касаллик иқтисодий барқарор мамлакатларга зарба берди. Ҳиндистоннинг қашшоқ халқи кўп бўлишига қарамай, бор-йўғи 60 киши касалланган. Африканинг кўп камбағал республикаларида умуман йўқ. 1918-1919 йилларда «испанка» эпидемияси кенг тарқалганда ҳозирги Замбия ҳудудида грипп туфайли аҳолининг 23 фоизи қирилиб кетганди. Касалликка қарши кураш усули бу ерда роль ўйнаётган бўлса ажабмас.

Супермаркет вируси

Хитой нимага қодирлигини яна бир бор намойиш қила олди: ваҳимасиз, совуққонлик билан ҳал этиш йўллари, пухта ўйланган ҳаракатлар билан. Албатта, бунинг ичида ваҳимачиларни хибсга олиш ҳам бор. Хитойда ақл бовар қилмайдиган миқёсда кенг тарқалган эпидемия зудлик билан жиловланган ва бугун аҳвол яхши томонга ўзгариб боряпти. Хитой тажрибаси шуни кўрсатадики, вирус билан курашишда супермаркетларга керагидан ортиқ савдо қилиш учун югуриш ўрнига ўз вақтида одамларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, шифокорларнинг малакасини ошириш, ва коронавирусга қарши тест учун халқдан пул йиғиб олмаслик муҳим экан, деб хабар беради АиФ.ru

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech