03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

Маданият
27 Фев  2020 1495

Қалдирғочбек мақбараси — тарихий обида

Қалдирғочбий мақбараси Тошкент шаҳридаги бетакрор меъморий ёдгорликлардан бири.

Мазкур мақбара Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибида жойлашган бўлиб XV асрнинг биринчи ярмида барпо этилган. Халқ орасида мақбара тарихига оид кўплаб ривоятлар бор.

Айрим манбаларга кўра, мақбара қозоқлар авлодидан бўлган, ҳамда XVIII асрнинг биринчи ярмида Юқори Ўрдага бошчилик қилган Тошкент ҳокими Тўлабий қабри устида қурилган.

Афсонага кўра, ушбу ҳудудда душманларнинг босқини вақтида маҳаллий аҳоли хонадонларини тарк этган. Бироқ Тўлабий қочишдан бош тортган. Босқинчилар саркардаси ундан нима учун қочмаганлигини сўраганда, Тўлабий: «Бу йил ўтов бошига қалдирғоч ин қурди. Қалдирғоч афсонавий қуш. Қушнинг уйини бузиш, болаларини нобуд қилиш қўлимдан келмади», — дея жавоб берган. У ўз жавоби билан босқинчиларнинг ҳурматини қозонган, ҳамда ўзининг ва халқининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Ўша вақтдан бошлаб, Тўлабийни ҳурмат ила Қалдирғочбек деб атай бошлаган ва у шу ном билан халқ хотирасида қолган.

Тўлабий 1663 йилда Қозоғистон жанубидаги Жамбул вилоятида туғилиб, 1756 йилда 93 ёшда вафот этган. У 1743-1749 йилларда Тошкентга ҳокимлик қилган.

Тўлабий мақбараси (ёки Қалдирғочбек мақбараси) Ўзбекистоннинг энг машҳур тарихий обидаларидан биридир. Унинг ўзига хос услубда пишиқ қилиб қурилган гумбази кўплаб зилзилаларга дош бера олишига имкон берди.

Яқинда Қалдирғочбек мақбараси яна бир бора мукаммал таъмирланди, унга туташ ҳудудлар ободонлаштирилди. Бу ер шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари тез-тез ташриф буюрадиган муқаддас қадамжолардан бирига айланган, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech