11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Мамлакатимизда
22 Июл  2020 653

Ўзбекистон шифокорларини қўллаб-қувватлаш акцияси

Тиббиёт ходимлари айни вақтда коронавирус инфекциясига қарши курашда олд сафларда туриб жанг қилмоқда ва ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистон дунё мамлакатлари қаторида коронавирус синовидан ўтмоқда. Жаҳонда COVID-19 билан касалланганлар сони 14 миллион кишидан ошиб кетди. Республикамизда бу кўрсаткич 17 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда, шундан 9 500 га яқини соғайди. Бунда, шубҳасиз, тиббиёт ходимларининг хизмати катта. Улар ҳақиқий, том маънода, жасорат кўрсатяпти.

Дунё бўйича одамлар пандемияга билан курашаётган шифокорларга турли йўллар билан миннатдорлик билдирмоқда. Кўпчилик асфальт устига «раҳмат» сўзини ёзиб, ижтимоий тармоқлар орқали ташаккур айтмоқда. Шифокорларга бундай таъзим шак-шубҳасиз ҳурмат-эҳтиром ва эътироф намунасидир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек,«коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос «жанг майдони»да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар. Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади — касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади, лекин охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди. Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда».

Мамлакатимиз шифокорларининг коронавирус (COVID-19) билан кураш йўлидаги фидокорона хизматлари учун миннатдорлик изҳор қилиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати «Ўзбекистон шифокорларига раҳмат» мавзусида флешмоб-акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

21 июлда Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» муз саройи ҳамда «Hilton» меҳмонхонасининг LED-экранларида тарғибот-ролигининг намойиши ташкил этила бошлади. Намойиш маҳаллий телеканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech