26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Спорт
23 Дек  2019 827

Акбар Жўраев Қатар Халқаро кубогида 3 та олтин медални қўлга киритди

Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича Қатар Халқаро кубоги давом этмоқда. Эркаклар ўртасида -109 килограмм вазн тоифасида кечган баҳсда ҳамюртимиз Акбар Жўраев 3 та олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Вакилимиз даст кўтариш машқида 185 кг, силтаб кўтаришда 220 килограмм ва умумий ҳисобда 405 килограмм натижа қайд этди. Полвонимиз ушбу ғалабаси билан Токио Олимпиадаси рейтинги учун ҳам қимматли очколарни ёзиб қўймоқда. Бироздан сўнг Долера Давронова мусобақа доирасида ҳамюртларимизнинг чиқишини якунлаб беради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech