26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Спорт
12 Дек  2019 687

Акбар Жўраев Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича ўз якунига етиб бораётган Жаҳон кубогида оғир вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз Акбар Жўраев битта олтин ва иккита кумуш мудални қўлга киритди.

-109 килограмм вазн тоифасида қатнашган вакилимиз даст кўтаришда 181 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, унинг силтаб кўтаришда қайд этган 219 килограмм кўрсаткичини ҳеч бир иштирокчи қайтара олмади, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Икки кураш бўйича жамғарилган 400 килограмм унинг якунда яна бир кумуш медаль билан тақдирланишига асос бўлди. Шу тариқа вакилимиз ушбу мусобақада 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech