29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Энергетика
13 Мая  2020 735

Аи-92 маркали бензин нархи яна арзонлашди

15 майдан бошлаб Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйганлиги ҳақида аввал хабар берилган эди.

2020 йил 26 мартидан бошлаб Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6 200 сўмдан 6 000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5 500 сўм деб белгиланди.

15 майдан бошлаб Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5 000 сўм қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Аи-80 маркали бензин нархи “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4 000 сўмдан сотилмоқда.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech