30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,3 °C

Таълим
26 Фев  2020 646

«АХС бўйича аудит» фанини муваффақиятли топширсангиз

2020 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4611-сонли «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Фарғона политехника институтларида тажриба-синов тариқасида «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича педагог ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)  бўйича тезлаштирилган тарзда ўқитиш жадвали тасдиқланади.

2020 йил 1 августга қадар бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари тасдиқланиб, таълим жараёнига жорий этилади.

2021 йил 1 январга қадар «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича педагог кадрлар аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилади, шунингдек, ОТМларнинг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида таҳсил олган педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва доимий равишда янгилаб борилади.

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «АХС бўйича аудит» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилади.

Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар олий таълим муассасалари магистратурасининг «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech