16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,1 °C

Мамлакатимизда
10 Июл  2019 580

Аҳоли муаммоларини ҳал этишда “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тизими жорий қилинди

Ахборот ва оммавий коммунакациялар агентлигида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан брифинг ўтказилди.

Брифингда Президентимизнинг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Фармонда мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинди, мазкур тизимнинг асосий йўналишлари ва ўзаро ҳамкорликнинг батафсил тартиби белгиланди.

Таъкидланишича, 2019 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Сир эмас, айрим жойларда фуқаролар йиғинлари фаолиятига маҳаллий ҳокимлик вакилларининг асоссиз аралашуви туфайли кадрлар қўнимсизлиги билан боғлиқ ҳолатлар учраб турар эди. Фармонда бундай салбий жиҳатларга йўл қўймаслик, улар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, фуқаролар йиғини раислари фаолиятининг кафолатлари юзасидан билдирган таклифлари ҳам тузилманинг аҳоли ҳаётида ўрни ва мавқеини оширишга хизмат қилади.

Фармондаги энг муҳим янгиликлардан бири бу фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фондининг жорий йилда 1,5 бараварга оширилиши бўлди.

Шунингдек, Фармонда  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиш, уларни белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилишини ҳамда ҳар чоракда тасдиқланган график асосида ҳудудий марказларда “Маҳалла маркази” мажмуалари ва намунавий лойиҳалар асосида фуқаролар йиғинлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳолати тўғрисида ахборот бериб бориш тоширилди. 

Ушбу масала юзасидан Республика кенгашида тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилиб, республикадаги мавжуд 9 093 та фуқаролар йиғинлари бинолари хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижалари асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2 146 та фуқаролар йиғини биноларининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, мулк ҳуқуқи билан берилди.

Шунингдек, 5 399 та фуқаролар йиғинлари биноларини кадастрдан ўтказиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш, таълим ва тиббиёт муассасаларида жойлашган 1 548 та фуқаролар йиғинларини бино билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жорий йил 6 ойи давомида 309 та фуқаролар йиғини биноси таъмирланди, 89 таси реконструкция қилинди, 146 таси янги қурилди, 79 та “Маҳалла марказлари” барпо этилди.

Эндиликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, шунингдек, фуқаролар йиғинлари балансида бўлган биноларни бошқа шахсларга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш тақиқланади.

Музаффар Абдуллаев олган суратлар

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech