03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Туризм
11 Июл  2020 415

Агротуризм туризмнинг етакчи соҳасига айланади

COVID-19 дан кейин Ўзбекистонда агротуризмни фаоллаштиришга доир онлайн форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда агротуризмнинг қиймат занжирларини фаоллаштириш ва COVID-19 пандемиясидан сўнг тикланиш чораларига бағишланган онлайн форум бўлиб ўтди.

Форумда «Santuccio» Тоссан виноларини тарғиб қилиш Ассоциацияси (Италия), «Мазали Ўзбекистон» лойиҳаси, Агро-Инновациялар жамғармаси, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, «Ипак йўли» Халқаро туризм университети вакиллари ҳамда АТМнинг бошқа мутахассислари иштирок этишди.

Форумда Ўзбекистон ўзининг ҳудудида қадимий цивилизация ва маданиятлар вужудга келган ва ривожланган ноёб мамлакат сифатида улкан сайёҳлик салоҳиятига эга бўлиб, ўзининг жозибадорлиги бўйича дунёнинг энг яхши дам олиш ва саёҳат қилиш масканларидан қолишмаслиги таъкидланди.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатда 9 мингдан зиёд ноёб тарихий обидалар ва бетакрор меъморчиликнинг улуғвор намуналари, такрорланмас гўзаллиги билан ажралиб турадиган табиат қўриқхоналари мавжудлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда асрлар давомида миллий маданият, санъат ва ҳунармандчилик анъаналари яхши сақланиб келинмоқда. 2019 йилда Ўзбекистонга 6 748,5 минг сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил этган эди. Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан Ўзбекистонга минг-минглаб чет эллик сайёҳларни жалб қилади.

Чет эллик ташриф буюрувчилар сони уч баравар кўпайди, 2019 йилда туризм хизматларининг экспорт ҳажми 1 миллиард 313 миллион долларни ташкил этди.

Сўнгги пайтларда агротуризм ҳам жадал ривожланиб боряпти. Бу ерда сайёҳлар шовқинли шаҳарлардан қочиб, қишлоқ уйларида яшаш, маҳаллий спорт мусобақаларида қатнашиш ва маҳаллий аҳолининг ҳаёти ва урф-одатлари билан танишиш имконига эга бўлади.

Таъкидлаш керак, агротуризм Европада яхши ривожланган. Сайёҳларни қишлоқ уйлари ва фермаларига жойлаштиришдан ташқари, уларни реконструкция қилинган қадимий қалъалар, роҳибхона ва тегирмонларга жойлаштириш анъана тусига кирган. У ерда ташриф буюрувчилар антик давр билан яқиндан танишишади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантириш бўйича мақсадли иш олиб бориляпти. Туризмнинг ушбу турини ривожлантиришнинг асосий мақсади қишлоқнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш, хусусан, янги иш ўринлари яратилади, бу аҳолининг шаҳарларга чиқиб кетишини камайтиради, маданий ва интеллектуал савиясини оширади, шунингдек, миллий ҳунармандчиликни, урф-одатлар, маросимларни тиклаш ва ривожлантиришга ёрдам беради.

Шу муносабат билан агротуризмни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, хусусан, Анор халқаро агротуризм фестивали ўтказилди.

Агротуризмни ва умуман қишлоқ жойларда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қишлоқ аҳолисига меҳмонхоналарни ташкил этиш ва уларни бошқариш орқали меҳмондўстликнинг барча нозик жиҳатларини ўрганишда ёрдам берадиган мураббийларни тайёрлаш бўйича лойиҳани бошлади. Америка Қўшма Штатлари ва Ғарбий Европа тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон агротуризмдан қишлоқ жойларда туризмни ривожлантириш учун восита сифатида фойдаланиши мумкин ва бунинг исботи қуйидагилардан иборат:

- агротуризм билан шуғулланмоқчи бўлган қишлоқ аҳолисининг мавжудлиги;

- туманда табиий ва тарихий-маданий объектларнинг кўплиги;

- қулай транзит географик жойлашуви;

- қишлоқ аҳоли пунктлари ва қулай экологик вазиятнинг уйғунлиги.

Шунингдек, COVID-19 коронавирус пандемиясининг республика туризм соҳасига келтирган оқибатларини юмшатиш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириляпти. Туризм соҳасида коронавирус пандемиясининг таъсирини юмшатиш учун бир қатор имтиёзлар берилган. Жумладан,

- 1 750 та хўжалик субъектларига мулк, ер ва ижтимоий солиқлар бўйича қарийб 60 миллиард сўм миқдорда имтиёзлар тақдим этилган;

- меҳмонхоналарга улар кўрсатадиган хизматлар қийматининг 10% миқдорида субсидиялар берилади;

- айланма маблағларга ажратилган кредитлар бўйича тўловларнинг 10 фоизигача миқдорида субсидиялар ажратилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech