06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Туризм
30 Янв  2020 1509

Замон талабидаги йўлбўйи ва туристик инфратузилмалар

Ўзбекистонда маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар учун қўшимча қулай шароит яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), газ қуйиш станциялари (АГҚС) ва ёқилғи қуйиш станция(АЁҚС) ларини замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштириш чоралари  кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги «Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 793-сон қарори билан 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Қарорга мувофиқ, мазкур объектларнинг жорий ҳолатини мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилган. Уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш учун жорий йилнинг 27 январь куни Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи буюрди. 

Ишчи гуруҳ шимолий ҳудуддаги бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга санитария-гигиена шохобчалари қурилишида йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб берилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган 170 дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларида замонавий санитария-гигиена шохобчалари қурилишини жорий йилнинг 1 мартига қадар якунлаш чораларини кўриш лозимлиги, қурилиши ишлари давомида аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар кўрсатиб ўтилди. 

Ҳудудий ишчи гуруҳ фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, 2020 йил 1 сентябргача Қорақалпоғистон Республикасида бепул Wi-Fi зоналари, савдо, маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш ва замонавий санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС ташкил этилишини таъминлаш чораларини кўришга доир кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмаси асосида «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бир неча турдаги намунавий типдаги санитария-гигиена шохобчалари лойиҳалари тақдимоти амалга оширилди ҳамда фойдаланиш учун беғараз асосда ёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларига тақдим этилди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech