24 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,3 °C

Мамлакатимизда
20 Фев  2019 826

Агентлик модерн услубидаги логитип қидирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкилот логотипи ишланмаси учун танлов эълон қилди.

 

Унда барча истовчилар иштирок этиши мумкин.

Танлов натижаларига кўра ғолиб, ташриф қоғозлари, такдимотлар учун дизайнерлик шаблонлари, эксклюзив бланклар, брошюра, кундалик дизайнларини ўз ичига олган тўлиқ брендбукни яратиш мажбуриятини олади.

Танлов иштирокчиларига талабларда логотипнинг агентлик фаолияти ва миссиясини акс эттириши лозимлиги, корпоротив шакли қатъий сақланган бўлиши, шунингдек, модерн услубида яратилиши кераклиги қайд этилган.

Номзодларнинг ишлари 20 февралдан 1 мартга қадар: t.umarova@csm.gov.uz электрон манзилида (мактубда «танловга» деб кўрсатилиши шарт) қабул қилинади.

Натижалар эса 2019 йилнинг 5 мартида агентликнинг Facebookдаги расмий саҳифасида маълум қилинади.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech